1 daqiqa
апрел 24

23 апрель куни «Ориент Финанс» ХАТБ раҳбарияти «Helaba Landesbank Hessen-Thüringen» (Германия) банки вакиллари билан учрашди.

Музокаралар давомида «Helaba Landesbank Hessen-Thüringen» вакиллари «Ориент Финанс» банки билан ҳамкорлик даражасини юқори баҳолаб, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шерикликка ишонч билдирдилар.Шунингдек, савдо ва лойиҳавий молиялаштириш соҳаларида икки томонлама ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.