Ҳурматли ватандошлар!
Сизларни Ўзбек тили байрами куни билан қутлашга ижозат бергайсиз.Ўзбек тили — давлатчилик рамзи, бирлик ва тотувликнинг асоси, халқимиз маънавий бойлигининг битмас-туганмас манбаидир.Бундан 31 йил аввал, 1989 йил 21 октябрда "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида"ги Қонун қабул қилинди ва унга кўра Ўзбек тили — давлат тили мақомига эга бўлди. Ушбу Қонун мустақил давлат қуриш йўлида қўйилган муҳим қадам бўлди.Ўзбек тилини тобора кенг тарқалишига қаратилган қадамлар нафақат тилнинг хилма-хиллигига ва кўп тиллик таълимни ривожлантиришга, балки дунёдаги бошқа тиллар ва маданий анъаналар билан танишишни ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, ўзаро бирдамлик ва мулоқотга асосланган ҳамжиҳатликни кучайтиради.Байрам муборак бўлсин, азиз ватандошлар.