Байрам кунларида Ориент Финанс Банк бўлимларининг иш жадвали: 30, 31 август ва 1 сентябрь.
Валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари хизматлари қуйидаги бўлимларда ишлайди:▪️ Tashkent City СКМдаги бўлим — 30, 31 август ва 1 сентябрь кунлари; ▪️ «Сергели» — 30 август куни; ▪️ Самарқанд, Аэропорт бўлими — 30, 31 август ва 1 сентябрь кунлари фақат валюта айирбошлаш учун.Банкнинг бошқа бўлимларида 1 сентябрь дам олиш куни ҳисобланади.2 сентябрдан бошлаб барча бўлимлар одатдаги иш тартибида фаолиятини давом эттиради.ОФБ мобил иловасида сиз исталган вақтда, ҳатто дам олиш кунларида ҳам, онлайн хизматлардан фойдаланишингиз мумкин!