Битта ғалаба — яхши. Иккитаси эса — янада яхши!
Шундай қилиб, «Ориент Финанс» банки икки йил кетма кет AsiaMoney молиявий журналининг «Корпоратив ва ижтимоий жавобгарлик соҳасидаги энг яхши банк» номинациясида нуфузли Asiamoney Best Bank Awards мукофоти соҳиби бўлмоқда.Эътиборингиз ва камтарона меҳнатимизни қадрлаганингиз учун миннатдормиз. Биз учун корпоратив ва ижтимоий масъулият-маркетинг эмас, балки мижозларимизнинг ҳаётини енгиллаштириш ва яхшилаш йўлидир.Катта раҳмат айтамиз ва ишлашда давом этамиз. Биз билан бирга эканлигингиз учун ташаккур.