1 daqiqa
апрел 15

Бугун Ориент Финанс банкда Лондондаги MBF Академиясининг Ўзбекистондаги вакили билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Лондонда банк раҳбарлари учун ўтказилган тренинг натижалари, академиянинг молия соҳасидаги режалари ҳамда халқаро тажрибалар асосида Ўзбекистон банк тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.Ориент Финанс банк томонидан рақамлаштириш, онлайн хизматларни такомиллаштириш ва киберхавфсизлик каби устувор йўналишлар белгилаб берилди. Суҳбат давомида иштирокчилар ўзаро савол-жавоб алмашдилар.Биз ҳамкорлигимизни мустаҳкамловчи бундай учрашувларни юқори қадрлаймиз.