“Ориент Финанс” Банкнинг Бош офисида “Банк тизимида коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш” мавзусидаги ўқув тадбири ўтказилди
Банк ходимларида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида, жорий йилнинг 17 декабр куни “Ориент Финанс” Банкнинг Бош офисида Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш Агентлигининг маъсул ходими - Юнусов Акмал Рахматжонович томонидан “Банк тизимида коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш” мавзусидаги ўқув тадбири ўтказилди. Ўқув тадбирида Бош банкнинг таркибий бўлинмалари, филиал ва Банк хизматлари офисларининг раҳбар ва маъсул ходимлари иштирок этдилар.