«Ориент Финанс» банкнинг янги Банк хизматлари маркази иш бошлади.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида «Ориент Финанс» банкнинг Банк хизматлари маркази очилди. ⠀ Бу ерда Сиз қуйидаги хизмат турларидан фойдаланишингиз мумкин: ⠀ Кенг қамровли банк ва консалтинг хизматларини олиш; Ҳисобрақам очиш; Барча турдаги тўловлар ва халқаро пул ўтказмаларни амалга ошириш; Кредит олиш учун ариза бериш; Банкоматларда миллий ва халқаро пластик карталардаги маблағларни нақдлаштириш, коммунал, мобил алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни амалга ошириш. ⠀ Манзил: Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 31а-уй. Мўлжал: Ucell компаниясининг Олмалиқ шаҳридаги офиси яқинида.