2 daqiqa
сентябр 07

«Ориент Финанс» ХАТБ молия қўмитасининг қарори билан қуйидаги ўзгартиришлар кучга киритилмоқда:

- Юридик шахслар учун миллий тўлов тизимларининг пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш учун тўлов терминалини ижарага олиш (1 ой муддатга) ойига камида 10 000 сўм қийматда транзакция амалга ошириш шарти билан – Бепул. Транзакциялар кичикроқ миқдорда амалга оширилган ёки умуман амалга оширилмаган тақдирда – 50 000 сўм, ҚҚС қўшиб ҳисоблаганда.- Якка тартибдаги тадбиркорлар учун миллий тўлов тизимларининг пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш учун тўлов терминалини ижарага бериш (1 ой муддатга) ойига камида 10 000 сўм қийматда транзакция амалга ошириш шарти билан – Бепул. Транзакциялар кичикроқ миқдорда амалга оширилган ёки умуман амалга оширилмаган тақдирда – 50 000 сўм, ҚҚС қўшиб ҳисоблаганда.- Бирнечта хизмат кўрсатиш шохобчаларига эга ёки биттадан ортиқ тўлов терминаллари ўрнатилган ва ўрнатилган терминаллар сонининг камида 50% дан кам бўлмаган айланма маблағлари мавжуд юридик шахслар учун миллий тўлов тизимларининг пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш учун тўлов терминалини ижарага олиш (1 ой муддатга) – Бепул, хизмат кўрсатиш учун зарур терминаллар захирасини шакллантириш инобатга олинган ҳолда.- «Ориент Финанс» ХАТБ процессинг маркази орқали ўтувчи халқаро тўлов тизимларининг пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш учун тўлов терминали ижараси (1 ой муддатга) – Бепул, Ўзбекистон Марказий Банки тақдим этувчи валюталар курси бўйича ойига камида 10 000 сўм эквивалентда транзакциялар амалга ошириш шарти билан. Транзакциялар кичикроқ миқдорда амалга оширилган ёки умуман амалга оширилмаган тақдирда – 50 000 сўм, ҚҚС қўшиб ҳисоблаганда.