Ҳурматли мижозлар!
Сизга шуни маълум қиламизки, 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб халқаро тўлов тизимлари, яъни VISA, MasterCard va UnionPay карталарига хизмат кўрсатувчи Ориент Финанс банкнинг барча банкоматларида пластик карталардан нақд пулни фақат миллий валюта - сўмда олиш мумкин.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси резидентлари шахсни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда Ориент Финанс банк филиалларининг валюта айирбошлаш шохобчалари орқали халқаро пластик карталаридаги хорижий валютани нақдлаштириб олишлари мумкин.